ДХХнинг янги раиси ҳақида нималар биламиз?

Бу қизиқ

image

Хабарингиз бор, 2018 йил 31 январдан бугунгача Ўзбекистон Республикаси ДХХ раиси лавозимида фаолият юритиб келган Ихтиёр Абдуллаев лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига Мудофаа вазири лавозимида ишлаб келаётган Абдусалом Азизов тайинланди

Хўш, Абдусалом Азизов ким, у ҳақда нималар биламиз? Оммавий ахборот воситаларида Азизовнинг шахсига нисбатан сўнгги икки йилликда шаклланган қарашлар илиқлигича қолмоқда. У Ўзбекистон Республикаси Ички ишлари вазири лавозимида иш бошлаган вақтларда тизимда туб ислоҳотлар амалга оширилди. Идора фаолияти очиқ ва шаффоф бўлди. Ўша вақтларда ИИВ Матбуот хизмати мамлакат ҳудудидаги жиноятларни яширмай, очиқ-ойдин, барча тафсилотлари билан етказишга ўрганди ва ОАВда ёритилган ҳеч бир масала эътиборсиз қолдирилмади.

ОАВ ходимлари, айниқса, интернет нашрлар Азизов Мудофаа вазири этиб тайинлангунга қадар вазирликнинг Матбуот хизмати ходимларини ҳатто танимаган. Боиси муносабатлар ўрнатилмаган эди. Вазирликка оид хабарларнинг чиқиши норасмий тақиқда бўлган. Азизов фаолияти давомида Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати ОАВга қўл узатди. Ҳар бир воқеалик, у хоҳ катта, хоҳ кичик хабар бўлсин, ҳаммаси ҳақида ахборот бериб борди. 

Шу ўринда Абдусалом Азизовнинг бугунгача босиб ўтган йўлига назар ташласак.

Абдусалом Абдумавлонович Азизов 1960 йилнинг 20 январида Тошкент шаҳрида туғилган.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясини тамомлаган. 

2003-2006 йилларда “Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси бошқарув раиси;

2006-2008 йилларда “Ўзбекнефтмаҳсулот” АК бош директори;

2005 йилда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи;

2008 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари;

2008 йил декабрдан 2009 йил декабргача Ўзбекистон Республичикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, шу билан бирга Ўзбекистон футбол фидерациясининг вице-президенти;

2009 йилдан 2017 йилгача Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи;

2017 йил январдан сентябргача Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири;

2017 йил сентябрдан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири лавозимларида фаолият юритган. 

У 2017 йилда генерал-мойор, 2019 йилда генерал-лейтенант ҳарбий унвони билан тақдирланган. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Абдусалом Азизов

Баҳолаганлар

1570

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг