Депутатлар Эмил Жамғирчиевни жиноий жавобгарликка тортишни маъқуллади

Олам

image

Қирғизистонда депутатлар Эмил Жамғирчиевни жиноий жавобгарликка тортишни маъқуллади. Бу ҳақда “24 кг” нашри хабар берди. 

Қайд этилишича, йиғилишда 81 нафар депутат овоз беришда қатнашган. Депутат Эмил Жамғирчиевни жиноий жавобгарликка тортиш учун 69 депутат овоз берган. 

Спикер Нурланбек Шакиевнинг фикрича, қонун олдида ҳамма тенг.

“Жамият парламентнинг нуфузи ва роли тушиб кетганини айтмоқда, хавфсизлик кучлари депутатларга қарши иш очмоқда. Лекин бу тўғри эмас, қонун олдида ҳамма тенг, у депутатми, вазирми, шунинг учун ҳамкасбимизни жиноий жавобгарликка тортишни қўллаб-қувватладик. Жогорку Кенешда тоза депутатлар бўлиши керак”, дейди у.

Эслатиб ўтамиз, қирғизистонлик депутат Эмил Жамғирчиев қирғиз-ўзбек чегарасини ноқонуний кесиб ўтишда айбланмоқда. Жамғирчиев ўзбекистонлик “Салимбойвачча” номи билан танилган Салим Абдувалиевдан ёрдам сўраган, у билан яширин учрашув ўтказиш учун 2022 йил декабрь ойида чегарани ноқонуний кесиб ўтиб, Тошкентга борган. 

Кейинчалик маълум бўлишича, Жамғирчиев Абдувалиев Марказий Осиёни бошқаришини айтиб, ундан ҳокимиятдагиларга нисбатан чора кўришини сўраган. 

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан Жиноят кодексининг 378-моддаси (Давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Жамғирчиев қидирувга берилган. Ўзбекистон томони ҳам уни ҳибсга олишга қарор чиқарган.


Мақола муаллифи

Теглар

жиноий жавобгарлик Эмил Жамғирчиев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг