Депутатлар Ҳукуматга сўзини ўтказди
Жамият
−
21 Ноябрь 2019
11903Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиққани ва тиббиёт, қурилиш, транспорт, солиққа тортиш билан боғлиқ масалаларда бюджет лойиҳасини “корректировка” қилишаётгани ҳақида хабар берган эдик. Агарда Ҳукумат депутатларнинг талабига рози бўлмаса, Давлат бюджети тасдиқланмай қолиш хавфи мавжуд эди.
Бугун, 21 ноябрь куни Олий Мажлис қуйи палатаси вакилларининг навбатдаги йиғилишида Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси учинчи ўқишда тасдиқланди.
Қайд этилишича, лойиҳада депутатларининг таклиф ва этирозлари инобатга олинган. Қонун лойиҳаси кўриб чиқиш учун Олий Мажлис Сенатига тақдим этилди.
Эслатиб ўтамиз, бу йил Ўзбекистон тарихида илк бор давлат бюджети қонун сифатида қабул қилиняпти.
Маълумот учун, ноябрь ойининг сўнгги ҳафтасида Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлиси ўтказилиши режалаштирилган.
LiveБарчаси