Депутат Адахан Мадумаров ҳибсга олинди (видео)

Олам

image

Қирғизистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг махсус отряди “Бутун Қирғизистон” парламент фракцияси етакчиси, Жўгорку Кенеши депутати Адахан Мадумаровни ҳибсга олди. Бу ҳақда “Sputnik Кыргызстан” нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, Адахан Мадумаров ўғли билан Бишкек кўчаларидан бирида юрган вақти хавфсизлик кучлари томонидан ҳибсга олинган ва эҳтиёт чораси сифатида Бишкек туман судига олиб кетилган.

Билдирилишича, ҳозирги пайтда парламент аъзоси Ички ишлар вазирлигининг тергов бошқармасида, аммо ҳибсга олишнинг сабаби очиқланмаган.

Мадумаровнинг сафдоши депутат Гуля Қўжоқулованинг сўзларига кўра, унинг ҳимоясига давлат томонидан адвокат бириктирилган.

Маълумот учун, 22 июнь куни Жўгорку Кенеш Адахан Мадумаровни 2009 йилда хавфсизлик Кенгаши котиби бўлганида Қирғизистон-тожик чегарасидаги торт-Кочо участкасига оид баённомани имзолашда хизмат ваколатини суиистемол қилгани тўғрисидаги иш бўйича жиноий жавобгарликка тортишга розилик берган эди.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг жияни Улан Жапаров Бишкек шаҳар биринчи инстанция судининг қарори билан қамоқда қоладиган бўлди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Бишкек қамоқ тергов Депутат Мадумаров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made