Деновдаги воқеа ҳамманинг кўзини очиши керак – Президент
Жамият
−
14 Декабрь 2021
12390Бугун, 14 декабрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев ўтган ҳафта Деновда бўлган портлашга эътибор қаратиб, бу воқеадан ҳамма кўзини очиши кераклигини таъкидлади.
“Деновдаги бўлган нохуш воқеа ҳамманинг кўзини очиши керак.
Ҳар бир ҳоким, прокурор, ички ишлар, Миллий гвардия, фавқулодда вазиятлар ва қурилиш, саноат хавфсизлиги бошқармалари раҳбарлари ўз ҳудудида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, техник стандартларга амалга қилиш, пала-партиш қурилишларга йўл қўймаслик, ерости тармоқлар ҳисобини юритиш устидан қатъий назорат тизимини ўрнатиши шарт”, деган давлат раҳбари.
Йиғилишда Вазирлар Маҳкамаси олдига бир ой муддатда хатлов ўтказиб, натижаси бўйича қарор қабул қилиш вазифаси қўйилган.
Маълумот ўрнида, портлаш 7 декабрь куни соат 03:57да Денов шаҳри Мустақиллик кўчасида жойлашган 2 қаватли “Инденим” савдо мажмуаси биносида содир бўлган. Портлаш натижасида савдо мажмуаси биноси деворлари қулаб тушган.
Ёнғин-қутқарув бўлинмалари соат 04:02 да воқеа жойига етиб бориб, чақнаш натижасида содир бўлган ёнғинни соат 04:25 да ўчирган.
Ҳодиса жойига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигидаги Ҳукумат комиссияси сафарбар этилган.
Ҳукумат комиссияси таркибига ИИВ, ФВВ, Миллий Гвардия, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа идоралар вакиллари киритилган.
Воқеада 9 киши жароҳатланди. Вайроналар остидан икки кишининг жасади топилган.
Савдо мажмуасида юзага келган портлаш бўйича Бош прокуратура томонидан Жиноят кодексининг 257 (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) ва 259 (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь