Деновда ИИО ходимлари нега фуқароларни мажбуран олиб кетди?
3-саҳифа
−
29 Август 2021
19453Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Денов туманида ички ишлар ходимлари томонидан фуқаролар зўрлик билан олиб кетилаётгани ҳақида хабар ва видео тарқалди.
Ҳуқуқ-тартибот идорасидаги манба QALAMPIR.UZ’га воқеа аслида қандай бўлгани ҳақида маълумот берди.
Маълум қилинишича, бугун, 29 август куни соат тахминан 10:30 ларда, Денов тумани Заҳириддин Муҳаммад Бобур маҳалласи ҳудудидаги Мустақиллик кўчасида жамоат тартибини сақлаш учун хизматга жалб қилинган Денов туман ИИБ 2-сон ХПГ профилактика инспектори лейтенант Зафар Бакиров хизмат вазифасини бажариш вақтида фуқаро шахсий автомобили билан пиёдалар ўтиш йўлагини тўсиб қўйганини кўрган.
Суруштурув ишлари давомида ўзига тегишли бўлган шахсий “Лада” автомашинаси билан пиёдалар ўтиш йўлагини тўсиб қўйган фуқаро ўзини Каримов Зафар деб таништирган. У ходимнинг транспорт воситасини олиш юзасидан берган талабини бажармасдан, унга фаол қаршилик кўрсатган ва шу ерда турган фуқароларни ўзига жалб қилиб профилактика инспекторини қонуний талабларини бажармаган.
Шундан сўнг, фуқаро З.Каримов инспекторни обрўсизлантиришга уринган
Шу орада яқин атрофда хизмат олиб бораётган профилактика инспектори катта лейтенант Шерзод Тўраев шу ерга етиб келиб, унга “жамоат жойида фуқароларни ўзингизга қаратманг биз билан ички ишлар бўлимига юринг ўша ерда гаплашамиз” деб айтган. Сўнг фуқаро З.Каримов ИИБ ходимларига фаол қаршилик қўрсатиб ҳеч қаерга бормаслигини айтган.
ХПБ ходимлари фуқарони ИИБга олиб келиш мақсадида автомашинага миндирмоқчи бўлган вақтида кейинчалик ўзини Абдулазиз Чориев ва Фаррух Иброҳимов деб таништирган фуқаролар хам З.Каримовни олиб кетмаслик учун ИИБ ходимларига фаол қаршилик кўрсатган.
Шундан сўнг ёрдамчи кучлар кўмагида фуқаролар З.Каримов, А.Чориев ва Ф.Ибрагимов туман ИИБ биносига олиб келиниб, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1281,194,195-моддалари тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган.
LiveБарчаси