Деновда фуқаро ИИО ходимини уятли сўзлар билан ҳақоратлади

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимини номаълум фуқаро ҳақоратлагани акс этган видео тарқалди. Ҳолатга ЙҲХХ муносабат билдирди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 6 июнь куни М41 халқаро автомобиль йўлининг Сурхондарё вилояти Денов тумани Лочин маҳалласи ҳудудидан ўтувчи қисмида ЙҲХБ ходими сафдор Ш.Ж. Жалматов Сobalt русумли, тезликни аниқловчи мослама билан жиҳозланган автомашинада хизмат олиб бораётган бўлган. Шу вақтда туманда яшовчи фуқаро А.Х. ўзининг бошқарувида бўлган Nexia русумли автомашина билан йўлнинг қарама-қарши бўлагидан ҳаракатланиб келиб, сафдор Ш.Ж. Жалматовни ҳар хил уятли сўзлар билан ҳақоратлаб, унинг яқин қариндошлари номига туҳмат қилиб, ҳолатни ўзининг мобиль телефони орқали тасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга тарқатган. 

Ушбу ҳолат юзасидан ходимнинг билдиргисига асосан Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ва Денов тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор чоралар натижасида ҳайдовчи А.Х. Денов тумани ҳудудида ушланиб, ҳозирда терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Тергов якуни бўйича қўшимча маълумот берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙҲХБ Денов

Баҳолаганлар

562

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг