Де Йонг “Барса”ни тарк этишни истамаяпти

Спорт 2085
image

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клубига ўтишга яқин тургани айтилаётган Френки де Йонг “Барселона”ни тарк этиш ниятида эмас.
“Манчестер Юнайтед”дан ташқари “Манчестер Сити”, “Бавария” ва “ПСЖ” каби клублардан таклиф бўлишига қарамай, 25 ёшли ярим ҳимоячи ҳеч қайси жамоа билан келиша олмади, чунки у “Барселона”да қолмоқчи.

Cadena SER хабарига кўра, голландиялик футболчи Чемпионлар лигасининг кейинги мавсумида ўйнамайдиган клубга ўтишни истамаяпти.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Юнайтед” де Йонгни 75 миллион евро эвазига сотиб олишга яқин тургани ҳақида айтилганди. Нидерландиялик футболчининг Англияга кўчиб ўтишини “Аякс”да бирга ишлаган устози Эрик тен Хаг ҳам ҳал қилиши мумкин. 

Камронбей Кенжаев

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 13
Рейтинг: 3.4
Теглар
t
×