“Барселона” футболчиси “Юнайтед”га ўтишга яқин турибди

Спорт

image

Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячи Френки де Йонг “Манчестер Юнайтед” билан келишувга эришишга яқин турибди. Бу ҳақда журналист, инсайдер Жерар Ромеро хабар берди.

Қайд этилишича, "Манчестер Юнайтед” Френки де Йонгга қизиқишни бошлаганидан бери унга бунчалик яқинлашмаган эди.

“Қизил иблислар”да де Йонг билан шартнома имзолаш учун 95 фоиз имконият бор. “Кўк анорранглилар” ёзда ярим ҳимоячини сотишга мажбур. Сабаби “Барса”да де Йонгдан бошқа футболчиларнинг “совчиси” унчалик кўп эмас. Клуб ўта оғир молиявий шароитда катта пулга сотиладиган футболчиларидан бирини сотиши зарур. Шунинг учун де Йонгни сотиш ҳақидаги қарор "Барса" учун фақат иқтисодий важ билан бўлади.

Нидерландиялик футболчининг Англияга кўчиб ўтишини “Аякс”да бирга ишлаган устози Эрик тен Хаг ҳам ҳал қилиши мумкин. Тен Хагнинг келаси мавсум “Манчестер Юнайтед”ни бошқариши аниқ. Шу сабаб эски танишлар яна бирга ишлаш фикрига қарши бўлмайди.

Эслатиб ўтамиз, де Йонг 2019 йилда “Аякс”дан “Барселона”га ўтган эди. Нидерландиялик ярим ҳимоячи жорий мавсумда “кўк анорранглилар” сафида Ла Лиганинг 30 та ўйинида майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. “Тransfermarkt” портали 24 ёшли футболчини 70 миллион еврога баҳоламоқда.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Barselona Yunayted

Баҳолаганлар

20

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг