Расман: Ориоль Ромеу “Барселона” футболчиси бўлди

Спорт

image

Испаниянинг “Барселона” жамоаси 31 ёшли маҳаллий яримҳимоячи Ориоль Ромеу билан 3 йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақда Каталония клуби матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, бугун, 19 июль куни футболчи “Барса” клуби билан 2026 йилнинг 30 июнига қадар 3 йиллик битимга имзо чеккан. Ромеу бунга қадар Испаниянинг бошқа бир клуби “Жирона” шарафини ҳимоя қилган. Эндиликда Каталония клуби испанияликнинг трансфери учун “Жирона”га 6 миллион евро тўлаб беради. Ориолнинг товон пули 400 млн евро қилиб белгиланган.

Маълумот учун, Ориоль ўтган 2022/2023 йилги мавсумда Ла Лигада 33 ўйинда майдонга тушиб, 2 та голга муаллифлик қилган. Ромеу Каталония клуби тарбияланувчиси саналиб, 2010/2011 йилги мавсум асосий жамоада битта ўйин ўтказган. Шунингдек, у профессионал фаолияти давомида “Челси”, “Валенсия”, “Штутгарт” ва “Саутгемптон” жамоалари сафида ҳам тўп сурган.


Мақола муаллифи

Теглар

Barselona Oriol Romeu

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг