Пике маошидан воз кечди
Спорт
−
04 Ноябрь 2022
4201Аввалроқ 35 ёшли испаниялик футболчи Жерар Пике фаолиятини якунлаши ҳақида эълон қилган эди. Маълум бўлишича, ҳимоячи амалдаги шартномаси бўйича маошини талаб қилмайди.
Пике раҳбарият билан битимни 7 ноябрь куни тугатишга келишиб олди. Клуб футболчига ўтган мавсумдаги қарзини тўлаб берса кифоя.
Аввалроқ “Барселона” президенти Жоан Лапорта футболчининг фаолиятини якунлаши ҳақидаги қарорига изоҳ берганди. Хабарларга кўра, Пикенинг бу қарори молиявий муаммолар билан боғлиқ эмас.
“Пике клуб тимсолларидан бири. У клубдаги молиявий ҳолатни тушуниб турибди. Биз Жерарнинг қарорини ҳурмат қиламиз”, дейди Лапорта.
Маълумот учун, Жерар Пике "Барселона"даги сўнгги ўйинини эртага, 5 ноябрь куни ўтказади. У 2008 йилда буён "кўк-анорранглилар" сафида тўп тепиб келаётганди. Жорий мавсумда ҳимоячи каталонияликлар сафида 9 та ўйинда майдонга тушди.
LiveБарчаси