Пике ўзига тегишли бўлган клубда фаолиятини давом эттирмоқчи

Спорт

image

"Барселона" ва Испания терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Жерар Пике футболчилик фаолиятини давом эттириш арафасида турибди. Испаниялик футболчи ўзига тегишли бўлган "Андорра" клубида ўйнамоқчи. Бу ҳақда "Relevo" нашри хабар берди.

Манбага кўра, "Андорра" тўп сурадиган Испания иккинчи дивизионининг молиявий қоидалари Пике фаолиятини қайта тиклашга халақит бериши мумкин. Айни дамда клуб Испания иккинчи дивизиони турнир жадвалида 10-ўринни эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг кузида 35 ёшли Пике Каталония клубидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилганди. Футболчининг сўнгги ўйини Испания Ла Лигасида "Осасуна" билан учрашув бўлди.

Пике "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. Ҳимоячи 2004 йилгача каталонияликлар сафида тўп тепган, кейин эса "Манчестер Юнайтед"га ўтган ва "Сарагоса"да ижара асосида ўйнаган. Ҳимоячи 2008 йилда "кўк-анорранглилар" сафига қайтиб, клуб билан биргаликда 28 та соврин ютган ва жамоа сафида 616 та ўйинда майдонга тушган.


Мақола муаллифи

Теглар

Pike Andorra

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг