Даврон Файзиев Махачев нега UFC рейтингида пешқадам бўла олмаганига изоҳ берди

Спорт

image

Таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев россиялик UFC жангчиси Ислом Махачев австралиялик Алекс Волкановскини мағлуб этганига қарамай, вазн тоифасидан қатъий назар кучлилар рейтинги(P4P)да юқориламаганига изоҳ берди.

Файзиевнинг фикрича, Махачев ва Волкановски жанги тенгкурашлар остида кечгани ва ҳакамлар қарори бироз бўлса ҳам баҳсли бўлгани сабабли, рейтингда пешқадам ўзгармаган бўлиши мумкин.

"UFC вазн тоифасидан қатъий назар кучлилар рейтингини янгилади. Негадир Ислом Махачев P4P етакчилигига кўтарилмади. Гарчи жанг олдидан афиша айнан шу атрофида қурилган бўлса ҳам. Волкановски биринчи ўринни сақлаб қолди. P4P рейтинги кўпроқ субъектив, Махачев ва Волканоски жанги ўта яқин ва баҳсли бўлгани сабабли рейтингга таъсир қилмаган шекили, бошқа сабаб кўрмаяпман. Реваншга чақирув бўлиши ҳам мумкин. Яна бир ўзгариш, Жон Жонс рейтингга қайтарилди”, дейди Файзиев. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UFC Ислом Махачев Волкановски билан жанг олдидан тикланиш даврида томчилатиб тақиқланган модда истеъмол қилган бўлиши мумкинлигини маълум қилганди. АҚШ антидопинг агентлиги суриштирувларидан сўнг, Махачевнинг UFC'даги келажаги қандай кўриниш олиши аниқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Даврон Файзиев Махачев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг