Давлат идораларида мажлисбозлик камайтирилади
Жамият
−
12 Декабрь 2019
6541Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида йиғилишлар сонини камайтириш режалаштириляпти. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “Йўл харитаси”да назарда тутилган.
Қуйидагиларни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирларни тасдиқлаш мўлжалланган:
фақатгина таклиф этилаётган мансабдор шахсларнинг функционал мажбуриятларига оид масалалар бўйича иштироки зарур бўлган ҳолларда ёки давлат сири ва бошқа қонун билан муҳофаза қилинадиган сирларга оид масалаларни муҳокама қилишда давлат ташкилотлари томонидан йиғилишларни ташкил этиш;
муҳокамаларни ўтказишнинг масофавий механизмларини жорий этган ҳолда давлат органлари ва ташкилотларининг марказий аппаратларига ҳудудлардан ходимларни ва Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят марказларидаги йиғилишларга туман (шаҳар) бўлинмалари ходимларини таклиф этишга йўл қўймаслик;
давлат ташкилотлари томонидан дам олиш ва байрам кунлари йиғилишларни ўтказиш амалиётини бекор қилиш, алоҳида зарурат юзага келган ҳолатларда ўтказиладиган йиғилишлар бундан мустасно;
аҳолига бевосита хизмат ёки давлат хизматларини кўрсатувчи ходимларни йиғилишларга таклиф қилиш ва уларга хос бўлмаган вазифаларни юклаш ёки ташқи ишларга жалб этишни (хизмат кўрсатиш мақсадларидан ташқари) тақиқлаш (улар иштирокидаги йиғилишлар бевосита юқори турувчи ташкилотлар томонидан фақатгина хизмат кўрсатиш сифатига таъсир этмайдиган соатларда улар фаолиятини такомиллаштириш масалалари бўйича ўтказилиши мумкин).
Маълумот учун, мазкур банднинг ижро муддати - 2020 йил 1 февраль, масъул ижрочилар - Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа давлат ташкилотлари.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь