Давлат идораларининг телефонлари устидан Антикоррупция агентлиги назорат ўрнатади
Жамият
−
28 Ноябрь 2023
7339Коррупцияга қарши курашиш агентлигига давлат ташкилотлари ва идораларининг ишонч телефонлари ишлашини текшириб туриш юклатилди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан кеча, 27 ноябрь куни имзоланган “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонда келтирилган.
Фармон билан Коррупцияга қарши курашиш агентлигига давлат органларидаги ишонч телефонларининг доимий равишда ишлаб туришини текшириш учун “сирли мижоз” тадбири асосида ўрганиш вазифаси юклатилмоқда.
Бунда ишонч телефонлари (сall-марказ)нинг ҳамда давлат ташкилотларининг ўз расмий веб-сайтларида эълон қилинган телефон рақамларининг доимий равишда ишчи ҳолатдалиги, маълумотлар алмашинуви самарадорлиги, қайта алоқанинг мавжудлиги, шу жумладан, тезкорлигини текшириш ишлари олиб борилади.