Давлат геология қўмитасига янги вазифалар топширилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Нефть ва газгеология-қидирув ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни қабул қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига (кейинги ўринларда – Давлат геология қўмитаси) қуйидаги функцияларни топшириши таклифи қабул қилинди.

•    янги углеводород хомашёси конларини очиш учун нефть ва газ истиқболли тузилмаларини аниқлаш ва тайёрлашга қаратилган илмий-тадқиқот, регионал геологик-тасвирлаш, геофизик ва бурғулаш ишларини олиб бориш;

•    республика углеводород хомашёси захираларини жадал ривожлантириш ва қайта тиклаш, янги углеводород хомашё конларини очишни таъминлашга йўналтирилган геология-қидирув ишлари самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш ишларини ташкиллаштириш.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ 2019 йил якунига қадар Давлат геология қўмитасига илмий-тадқиқот ва геофизик ишларини олиб боришнинг амалдаги лойиҳалари тўғрисидаги маълумотларни ҳамда барча мавжуд истиқболли майдонлар, инвестиция блоклари ва углеводород хомашёси конлари бўйича фонд ва бошқа материалларни тақдим этсин.


Мақола муаллифи

Теглар

нефть-газ давлат геология қўмитаси

Баҳолаганлар

23

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг