Давлат экспорт ҳаражатларининг қанчасини қоплайди

Жамият 950
image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан “Маҳсулотни экспорт қилишда ташиш харажатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига компенсация қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарга маҳсулотни экспорт қилишда темир йўл транспортида ташиш бўйича харажатларининг 50 фоизигача қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланиши тартиби белгиланди.

Экспортни рағбатлантириш агентлиги манфаатдор субъектларга компенсация тақдим этиш бўйича ваколатли орган этиб белгиланди.

Шунингдек, манфаатдор субъектлар 2019 йил 1 майдан бошлаб экспорт қилган маҳсулотлари бўйича транспорт харажатларининг 50 фоизигача қисмига компенсация олиш учун ариза топшириш ҳуқуқига эга.

Ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилганда ваколатли орган томонидан аризалар 7 иш куни давомида кўриб чиқилади.

Молия вазирлиги ваколатли орган буюртманомасига асосан 3 иш кунида давлат бюджетидан субсидия маблағларини ваколатли органга, ваколатли орган эса ушбу маблағни 3 иш куни мобайнида манфаатдор субъектнинг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказиб беради.

Компенсация берилган манфаатдор субъектларнинг реестри юритиб борилади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 3
Рейтинг: 3.2
Теглар
t
×
×