Давлат Бобонов нуфузли мусобақада иштирок этмайди

Спорт

image

Дзюдо бўйича жаҳон чемпиони Давлат Бобонов Париж “Катта дубулға” турнирида иштирок этмайди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, -90 кг вазн тоифасида иштирок этиши кутилган Давлат Бобонов кичик жароҳати боис, мусобақани ўтказиб юборади. Шундай қилиб, турнирда Ўзбекистон шарафини умумий 7 нафар дзюдочи ҳимоя қилади.

Таркиб:

-60 кг: Камолиддин Бахтиёров;
-66 кг: Сардор Нуриллаев;
-66 кг: Бобур Ваджиев;
-73 кг: Муроджон Йўлдошев;
-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев;
+100 кг: Алишер Юсупов;
+100 кг: Шоҳруҳ Бахтиёров.

Маълумот учун, Париж “Катта дубулға” турнири 4-5 февраль кунлари ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Дзюдо Бобонов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг