Амалдорларнинг хизмат машиналарига янги турдаги авторақамлар берилади

Жамият 13153
image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиш  тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2021 йил 1 августдан:

•    хизмат автотранспорт воситалари республика давлат бошқаруви органларида, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида раҳбарлар ҳамда уларнинг ўринбосарларига;

•    республика давлат бошқаруви органлари тизимидаги ташкилотлар ва уларнинг ҳудудий бўлинмаларида биринчи раҳбарларга шахсан бириктирилади.

Шунингдек, республика давлат бошқаруви органларида аутсорсинг шартлари асосида автобус, такси ва бошқа автотранспортлар хизматларидан фойдаланиш тизими жорий этилади.

Қарорга кўра, 2021 йил 1 июлдан давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспортларни рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги типи жорий этилади. 

2021 йил 1 августга қадар уларнинг тегишли ички ишлар органларида қайта рўйхатдан ўтказилиши таъминланади ҳамда бунинг учун тўлов ундирилмайди.

2021 йил 1 августдан эса янги типдаги давлат рақами белгилари билан қайта рўйхатдан ўтказилмаган тегишли хизмат автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 660
Рейтинг: 3
t
×