Данияда почта хизмати хат ташишни тўхтатади
Олам
−
04 Декабрь 1512 1 дақиқа
Дания почта хизмати (PostNord) йил охиригача хат етказиб беришни тўхтатади ва фақат жўнатмалар етказиш билан шуғулланади. Бу ҳақда “Bild” хабар берди.
“Сўнгги мактуб декабрь охирида етказилади, шундан кейин ҳаммаси тугайди… Хатлар қабул қилиш тўхтатилиши билан почта қутилари ҳам олиб ташланади”, деб ёзади нашр.
Қайд этилишича, 2000 йилдан бери Данияда почта жўнатмалари ҳажми 90 фоиздан кўпроққа камайган. Шу билан бирга, онлайн савдонинг ўсиши жўнатма етказишга бўлган талабни кескин оширган.
“Биз данияликлар учун афзал кўриладиган жўнатма етказиб бериш хизмати бўлишини истаймиз”, деб изоҳ берган Дания почта хизмати.
“Bild”нинг ёзишича, келаси йилдан бошлаб данияликлар хат юбориш учун хусусий етказиб бериш хизматларидан фойдаланишига тўғри келади. Мамлакатда анъанавий қоғоз почта тез суръатларда ўз аҳамиятини йўқотмоқда, рақамли мулоқот эса кундалик ҳаётда тобора кенг тарқалмоқда. Шу сабабли почта компаниялари жўнатмалар ҳажмининг қисқариши ва молиявий йўқотишлар билан курашмоқда. Кўплаб почта хизматлари айнан шунинг учун ўз фаолиятини қайта ташкил этишга уринмоқда.