Дамблдор роли билан машҳур Майкл Гэмбон вафот этди
Маданият-санъат
−
28 Сентябрь 2023
6307Машҳур “Гарри Поттер” фильмида “Хогвартс” сеҳргарлар мактаби директори Альбус Дамблдор ролини ижро этган британиялик актёр Майкл Гэмбон 82 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Sky News” хабар берди.
"Севимли эр ва ота Майкл пневмониядан кейин рафиқаси Анна ва ўғли Фергус қуршовида шифохонада хотиржам кўз юмди", дейилади унинг оиласи берган баёнотида.
Майкл Гэмбон 1940 йилнинг 19 октябрда Ирландия пойтахти Дублинда туғилган. У актёрлик фаолиятини Қироллик миллий театрида бошлаган.
Гэмбон тўрт марта(1987 йил, 2000 йил, 2001 йил, 2002 йил) энг яхши актёр учун бериладиган BAFTA мукофотини олган. Шунингдек, ижро этган роллари билан “Эмми”(2002) ва “Олтин глобус” (2003) мукофотларига номзод бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь