Дамашқдаги черковда даҳшатли теракт содир этилди (видео)
Олам
−
23 Июнь
12172Кеча, 22 июнь куни Сурия пойтахти Дамашқнинг Дувайла туманидаги православ черковида худкуш террорист ўзини портлатиб юборди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар берди.
“Sky News Arabia”нинг Дамашқдаги мухбири дастлаб воқеа оқибатида бир неча одам ҳалок бўлгани ва яраланганини хабар қилди. “Reuters”нинг гувоҳларга таяниб ёзишича, худкуш террорчи черков ичида ўзини портлатган. Давлатга қарашли Syria TV телеканали мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, воқеа оқибатида 20 киши ҳалок бўлгани, яна 52 киши яраланганини тасдиқлади.
Сурия Ички ишлар вазирлиги кейинчалик аниқлик киритиб, терактни амалга оширган шахс черковга кириб, аввал ўт очгани, сўнг ўзини портлатганини маълум қилди. У портловчи моддалар солинган камар таққан бўлган. SANA’нинг қайд этишича, у ИШИД террористик гуруҳи билан алоқадор бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистоннинг зиддиятли Кашмир минтақасида сайёҳларга нисбатан террорчилик ҳужуми уюштирилган эди. Оқибатда 20 дан ортиқ одам ҳалок бўлган. Кейинроқ эса бу Ҳиндистон ва Покистон ўртасида кескинликнинг ошишига олиб келган, ҳатто икки мамлакат ўртасида қисқа муддатли зарбалар алмашинуви содир бўлганди.
LiveБарчаси