Даладан наркотик қазиб олган хорижлик ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятида даладаги хуфия жойдан синтетик наркотикни қазиб олган хорижлик қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ДХХ, ИИВ ва Божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида ўтказилган тезкор тадбирда синтетик гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний айланмасига чек қўйилган.

Хусусан, Яқин Шарқ давлатларидан бирининг 1994 йилда туғилган фуқароси дала майдонидаги хуфия жойдан 970 гр “Мефедрон” наркотик моддасини қазиб, олиб кетаётган вақтида ушланган.

Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, хорижликнинг Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги вақтинча яшаш хонадонидан 2 дона электрон тарози, термоизоленталар ва бошқа буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.

Билдирилишича, ҳозирда дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистондан почта орқали юборилган 1,8 кг кучли таъсир қилувчи дори воситалари тўхтатиб қолинган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг