COVID-19: Шифохонадаги беморлар сони 3,6 мингдан ошди, 2 бемор вафот этди
Жамият
−
08 Май 2021
6573Кеча, 7 май куни Ўзбекистонда кунлик коронавирусдан касалланиш ҳолатлари 381 нафарни ташкил қилди, 2 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 7 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 93 978 (+381) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 11 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
- 7 нафари Андижон вилоятида;
- 11 нафари Бухоро вилоятида;
- 7 нафари Жиззах вилоятида;
- 6 нафари Қашқадарё вилоятида;
- 3 нафари Навоий вилоятида;
- 8 нафари Наманган вилоятида;
- 80 нафари Самарқанд вилоятида;
- 8 нафари Сирдарё вилоятида;
- 4 нафари Сурхондарё вилоятида;
- 15 нафари Фарғона вилоятида;
- 6 нафари Хоразм вилоятида;
- 62 нафари Тошкент вилоятида;
- 153 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Бухоро вилоятида 8 нафар;
- Жиззах вилоятида 7 нафар;
- Қашқадарё вилоятида 7 нафар;
- Навоий вилоятида 2 нафар;
- Наманган вилоятида 2 нафар;
- Самарқанд вилоятида 70 нафар;
- Сирдарё вилоятида 9 нафар;
- Сурхондарё вилоятида 11 нафар;
- Фарғона вилоятида 9 нафар;
- Хоразм вилоятида 3 нафар;
- Тошкент вилоятида 56 нафар;
- Тошкент шаҳрида 181 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 89703(+365) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга тушди.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 662 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3613 нафар бемор даволанмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь