COVID-19 қайси давлатларга кириб бормади?
Олам
−
04 Апрель 2020
47605Ҳозиргача 18 та давлатда COVID-19 коронавируси билан касалланиш ҳолатлари аниқланмаган. Бугун, 4 апрель куни Жонс Хопкинс номидаги Америка университети маълумотлари шуни кўрсатмоқда.
Маълумотларга кўра, қуйидаги давлатларда коронавирус ҳолати аниқланмаган. Булар: Вануату, Яман, Кирибати, Шимолий Корея, Комор, Лесото, Маршалл ороллари, Микронезия, Науру, Палау, Самоа, Сао Томе ва Принсипи, Сулаймон ороллари, Тожикистон, Тонга, Туркманистон, Тувалу ва Жанубий Судан. Ушбу давлатларда ҳали касаллик аниқланмаган бўлса ҳам зарур чора-тадбирлар кўрилган.
Экспертларнинг фикрига кўра, баъзи мамлакатларда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари ҳақида хабар беришнинг иложи йўқ. Қуролли можаролар туфайли бир қатор бошқа мамлакатлар, масалан, Яман учун статистик маълумотларни тўплаш қийин. Яна баъзи давлатларда, масалан, Туркманистон ва Шимолий Кореада сиёсий тузум бунга йўл қўймаслиги мумкинлиги айтилмоқда.
Шу билан бирга, ушбу мамлакатларнинг аксарияти ташқи дунё билан алоқалари чекланган кичик орол давлатлар ҳисобланади. Уларнинг аксариятига одамлар деярли ташриф буюрмайди. Шунинг учун, ушбу орол-давлатларга хориждан касаллик келиши кузатилмайди.
Маълумот учун, Марказий Осиё давлатларининг 3 тасида, жумладан, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистонда коронавирус билан боғлиқ ҳолат қайд этилган. Ушбу мамлакатларнинг барчасида соат сайин ушбу касаллик билан боғлиқ маълумотлар бериб бориляпти. Аммо минтақанинг 2 нафар давлатида ҳали ушбу вирус билан боғлиқ ҳолат ҳақида маълумот берилмади.
Таъдикланишича, март ойининг охирида Шимолий Корея расмийлари яширин равишда коронавирус пандемиясига қарши курашда халқаро ёрдам сўраб, мурожаат қилган.
Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар 1 119 109 нафарни ташкил қилмоқда. Уларнинг 58 955 нафари вафот этган, 226 873 нафари эса соғайган.