Туркманистонликларга коронавирусга қарши оксолин мази тарқатилди

Олам

image
Арқадағ исириқни коронавирусдан ҳимояланиш учун тавсия қилди north_east

Арқадағ исириқни коронавирусдан ҳимояланиш учун тавсия қилди

Туркманистон ҳукумати шифокорларга ва ўрта тиббиёт ходимларига коронавирус ва бошқа нафас олиш йўллари инфекциялари тарқалишининг олдини олиш учун аҳолига оксолиник мазини тарқатишни буюрди. Бу ҳақда бугун, 2 апрель куни "Regnum" агентлиги хабар бермоқда.

Баъзи жойларда тиббиёт ходимлари оксолинли малҳамни ўз маблағлари ҳисобидан сотиб олишга мажбур бўлса, баъзиларида бир неча минг маҳаллий аҳолига атиги битта флакон маз берилган.

Ҳукуматнинг бу буйруғидан сўнг, Туркманистонда оксолинли малҳам нархи дарҳол 4,5 баробарга кўтарилди. Ҳозирда мамлакат дорихоналарида ушбу малҳамнинг нархи 10 доллардан 45 долларгача кўтарилган.

Бундан ташқари, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирусни пандемия сифатида эълон қилганидан сўнг, туркман дорихоналарида антисептик геллар, бир марта ишлатиладиган қўлқоплар ва тиббий ниқоблар етишмовчилиги пайдо бўлди, спиртнинг нархи 7 доллардан 20 долларга кўтарилди.

Эслатиб ўтамиз, Туркманистон ҳукумати мамлакатда "коронавирус" сўзини ишлатишни тақиқлагани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркманистон Коронавирус Тиббиёт

Баҳолаганлар

392

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made