COVID-19'га чалинганлар сайловда қандай овоз беради? МСК раиси жавоб берди
Жамият
−
23 Июль 2021
4635Ўзбекистонда навбатдаги Президент сайлови жорий йилнинг 24 октябрида ўтказилиши расман эълон қилинди. Аммо бугун мамлакатда коронавирус инфекцияси тарқалиши ҳамон давом этяпти. Шундай шароитда шифохонада коронавирусдан даволанаётганлар, уй карантинида бўлганлар сайловларда қандай овоз беради?
Бугун, 23 июль куни Тошкентдаги симпозиумлар саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови олдидан ташкил этилган Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказининг очилиш маросимида МСК раиси Зайниддин Низомхўжаев шу каби масалаларга ойдинлик киритиб ўтди.
“Пандемия шароитида сайловларни қай тартибда амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилиниши кўзда тутилган. Ушбу қарорда касалхоналарда коронавирусдан даволанаётган беморларнинг конституциавий ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида шифохоналарда карантин чораларига риоя қилган ҳолатда сайлов участкалари ташкил этилади. Шунингдек, уйида карантинда бўлганларнинг уйига махсус қутича қутича билан уйларига борган ҳолатда овоз бериш амалга оширилади”, дейди Зайниддин Низомхўжаев.
Эслатиб ўтамиз, МСК раиси эндиликда қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида ҳамда ҳарбий қисмларда ташкил этиладиган сайлов участкаларига кузатувчилар биргина ариза билан кира олиши ҳақида айтиб ўтганди.