Қамоқхоналардаги сайлов участкаларига кириш осонлаштирилди — МСК раиси
Жамият
−
23 Июль 2021
3712Эндиликда қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида ҳамда ҳарбий қисмларда ташкил этиладиган сайлов участкаларига кузатувчилар биргина ариза билан кира олади. Бу ҳақда бугун, 23 июль куни Тошкентдаги симпозиумлар саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови олдидан ташкил этилган Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказининг очилиш маросимида сўзга чиққан МСК раиси Зайниддин Низомхўжаев маълум қилди.
“Энди қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида ҳамда ҳарбий қисмларда ташкил этиладиган сайлов участкалирига кузатувчиларнинг ташриф меҳанизмлари соддалаштирилган. Аввалари рухсатнома учун илтимоснома хатлари ёзилган, ана ундан кейин рухсатнома берилган, эндиликда ташриф тўғрисида ариза ёзишнинг ўзи кифоя”, дейди қўмита раиси.
Шунингдек, Зайниддин Низомхўжаевнинг таъкидлашича, хорижда истоқамат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари консуллик хисобида бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъий назар сайловчилар рўйхатига киритилади. Улар ўзининг яшаётган, ишлаётган еридан туриб сайловда овоз бериш имкониятига эга бўлади.
Айтиш жоизки, Ўзбекистон сайлов кодексининг 10-моддасига биноан сайлов участкалари сайловга камида олтмиш кун қолганида, қоида тариқасида, сайловчилар сони камида йигирма нафардан ва кўпи билан уч минг нафардан ошмаган ҳолда тузилади. Ҳарбий қисмларда, Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида, шунингдек олис ва бориш қийин бўлган ҳудудлардаги фуқаролар турган жойларда, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида сайлов участкалари ана шу муддатда, айрим ҳолларда эса сайловга камида етти кун қолганида тузилади.
Маълумот учун, бугун Ўзбекистон Президенти сайлови кампаниясига старт берилди. Мамлакатда сайлов 24 октябрь куни ўтказилиши эълон қилинди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь