“Чувалачи”да ўғирлик қилган шахс ушланди
Жамият
−
12 Сентябрь 2019
5996Жорий йилнинг 10 сентябрь куни Тошкент тумани “Чувалачи” маҳалласида яшовчи Ж.Д. ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Фуқаро ўз аризасида шу маҳалланинг Божхона 1-тор кўчасида “Spark” автомашинаси эшикларини очиқ қолдиргани оқибатида, номаълум шахс машина салонида бўлган 50 миллион сўм ва 4 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларини ўғирлаб кетганини билдирган.
Тезкор ходимлар томонидан ўтказилган тадбир натижасида ушбу жиноятни 1992 йил туғилган А.Ғ. содир этганлиги аниқланиб, ушланган ва ўғирланган пуллар эгасига қайтарилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси
06 Ноябрь