Чироқчида эркак жасади қотиллик аломати билан топилди
3-саҳифа
−
01 Август 2021
13552Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида аёл фуқарони ўлдирди. Қотиллик июнь ойида содир этилган. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти прокуратураси маълум қилди.
Жорий йилнинг 26 июнь куни Чироқчи тумани, “Лангар” МФЙ, Тўлақул қишлоғида яшаган Ж.Абдурасуловнинг жасади яшаш уйидан чамаси 200 метр узоқликдаги адирликдан қотиллик аломатлари билан топилган.
Ҳодиса жойи прокуратура ва ИИБ ходимлари иштирокида кўздан кечирилиб, тегишли экспертизалар тайинланган.
Ҳолат юзасидан зудлик билан Чироқчи тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари ташкиллаштирилган.
Тергов жараёнида ушбу жиноятни Н.Ж. (аёл киши) содир этгани аниқланиб, айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган ҳолда, суд ажрими билан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Туман прокурори томонидан марҳумнинг яқин қариндош-лари билан уларнинг хонадонига борган ҳолда суҳбат ўтказилиб, барча важларига тергов жараёнида қонуний баҳо берилиши тушунтирилган.
LiveБарчаси