“Чироқчи воқеаси”: ИИБдан ўлиги чиққан фуқаро иши бўйича 5 кишига айблов эълон қилинган
Жамият
−
01 Июль 2020
10561Аввалроқ, Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида жорий йилнинг 23 январида фуқаро Ички ишлар биносида қийноққа солиниши натижасида вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Ҳодиса бўйича икки киши ҳибсга олиниб, тергов ҳаракатлари бошланганди.
Мазкур иш бўйича бошланган тергов жорий йилнинг 22 июнь куни ниҳоясига етган. Бу ҳақда бугун, 1 июль куни Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида маълум қилди.
Очилган жиноят иши доирасида 5 кишига айблов эълон қилинган. Жумладан Чироқчи тумани ИИО ФМБнинг 4-сон ИИБ бошлиғи ЖКнинг 241, 206, 104, 234, 235-модалари билан айб эълон қилинган. У эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
Чироқчи тумани ИИО ФМБнинг 4-сон ИИБ жиноят қидирув гуруҳининг тезкор вакилига ҳам ЖКнинг 241, 206, 104, 234, 235-модалари билан айб эълон қилинган ва қамоққа олинган.
Чироқчи тумани ИИО ФМБнинг 4-сон ИИБнинг икки нафар профилактика инспектори ва жиноят қидирув гуруҳининг тезкор вакилига ҳам юқоридаги моддалар билан айб эълон қилиниб, уларга гаров эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда жиноят иши мазмунан кўриб чиқилиши учун судга юборилган.
Эслатиб ўтамиз, 23 январь куни соат 01:50 да Чироқчи туманнинг Лангар қишлоғида содир этилган чорва моллари ўғриликларини фош этиш борасида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ўғирликда гумон қилиниб Чироқчи тумани ИИО ФМБ биносига олиб келинган Ю.А вафот этган.
LiveБарчаси