Чимаев ўзбекистонлик мураббийга миннатдорлик билдирди (видео)
Спорт
−
28 Октябрь
11487Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Даби шаҳрида ўтказилган йилнинг энг йирик ММА турнири – UFC 308’да австралиялик Роберт Уиттакерни 1-раунддаёқ мағлубиятга учратган россиялик Хамзат Чимаев мусобақадан кейинги матбуот анжуманида ўзбекистонлик мураббий Ҳусан Мажлимов ва Ўзбекистон ҳақида фикр билдирди.
“Менинг Дубайда ўтказадиган машғулотларимда Ҳусан доим менга ёрдам беради. У яхши мураббий, унинг шогирдлари яхши натижалар қайд этмоқда. Бир шогирди яқинда “UAE Warrior” турнирида ғалаба қозонди. Мен Ҳусанга миннатдорлик билдираман, Ўзбекистонда менинг дўстларим кўп ва уларнинг барчаси ҳурматга лойиқ инсонлар”, дейди Чимаев.
Маълумот учун, 30 ёшли Чимаев шу вақтга қадар 14 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган ва 5 та тўқнашувда рақибларини муддатидан аввал мағлуб этган.