Хамзат Чимаев фаолиятидаги илк мағлубиятини қабул қилди
Спорт
−
10 Май 3077 1 дақиқа
Бугун, 10 май куни чечен миллатидан бўлган аралаш жанг санъати устаси Хамзат Чимаев фаолиятидаги биринчи мағлубиятини қабул қилди ҳамда UFC’нинг ўрта вазн тоифасидаги чемпионлик унвонини илк бор ҳимоя қила олмади.
UFC 328 мусобақасида Чимаев собиқ чемпион Шон Стриклендга қарши октагонга кўтарилди ва беш раунд якунларига кўра ҳакамлар қарори билан мағлуб бўлди.
Шу тариқа Хамзат Чимаев ММА фаолиятида илк бор мағлубиятга учради ва чемпионлик камаридан маҳрум бўлди. Шон Стрикленд эса фаолиятида иккинчи бор UFC’нинг ўрта вазн тоифаси чемпионига айланди.
Хамзат Чимаев 2025 йил 17 август куни Чикаго шаҳрида ўтказилган UFC 319 турнирида жанубий африкалик Дрикус дю Плесси устидан ғалаба қозониб, чемпионлик камарини қўлга киритган эди.
Маълумот учун, энди Чимаевнинг профессионал ММА’даги статистикаси 16 та жангда 15 ғалаба ва 1 мағлубиятга етди. Шон Стрикленд эса фаолиятидаги 31-ғалабасини қўлга киритди.