Чимаев MMA тарихидаги энг яхши жангчи номини айтди
Спорт
−
13 Ноябрь
8684Мағлубият нималигини билмай келаётган UFC жангчиси Хамзат Чимаев Жон Жонсни аралаш яккакурашлар тарихидаги энг буюк жангчи деб ҳисоблайди. Бу ҳақда россиялик жангчи “The Schmo” нашрига берган интервьюсида айтди.
“Албатта, бу Жонс. Унга ўхшаган ҳеч ким йўқ. У кўплаб кучли жангчиларни мағлуб этган. Нафақат жангчилар, балки MMA’даги монстерлардан ҳам устун келган. Мен Александр Густафссон билан доим машғулот ўтказганман. Мен унинг қай даражада кучли инсон эканлигини жуда яхши биламан. Жонс эса Густафссонни тўхтатишга муваффақ бўлди, у оддий жангчиларни мағлуб этмади. Жонс ҳар томонлама кучли спортчи”, дейди Чимаев.
Қайд этиш жоиз, 37 ёшли Жон Жонс навбатдаги жангни UFC 309 турнирида ҳамюрти Стипе Миочичга қарши ўтказади.
Маълумот учун, Жон Жонс шу вақтга қадар MMA’да 28 та жанг ўтказиб, 27 та жангда ғалаба қозонган, 1 та тўқнашувда эса имкониятни бой берган. У жангларининг 10 тасида рақибларини муддатидан аввал таслим этган.