Чилонзорда Lacetti эвакуатор билан тўқнашди

3-саҳифа

image

Бугун, 11 ноябрь куни Тошкент шаҳар, Чилонзор туманидаги кўприкда Lacetti эвакуатор билан тўқнашди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.

Соат 18:50 ларда, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчасидаги автомобиль кўприги устида, ҳайдовчи 1998 йилда туғилган Л.А. Lacetti русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, эҳтиётсизлиги оқибатида рул бошқарувини йўқотган ва қарама-қарши бўлакка ўтиб кетиб, қаршисидан келаётган ҳайдовчи, 1976 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги Iveco русумли махсус эвакуатор билан тўқнашган.

Натижада Lacetti русумли автомобиль ҳайдовчиси 22 ёшли Л.А. тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ЙТҲ сабабларига аниқлик киритилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

257

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг