Чилидаги ўрмон ёнғинлари қурбонлари сони юзга яқинлашди

World

image

Чилидаги ўрмон ёнғинлари оқибатида камида 99 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат суд-тиббий экспертиза хизмати Х ижтимоий тармоғида янгиланган маълумотни тақдим этди.

Ҳозирда қутқарувчилар вайрон бўлган уйларни кўздан кечирмоқда. Баъзи жабрланганлар шифохонада оғир аҳволда қолмоқда.

“Қурбонлар сони ортиши мумкин”, дейди Чили Президенти Габриэль Борич.

Шунингдек, бугун, 5 февралдан бошлаб мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилинди.

Чилида жорий йилнинг 2 февраль куни ўрмон ёнғинлари бошланди. 3 февраль куни Чили Президенти Габриэль Борич ёнғин авж олган Вальпараисо вилоятида фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Ёнғин оқибатида камида 1,6 минг киши уй-жойсиз қолган. 1931 йилда ташкил этилган ботаника боғи вайрон қилинган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic