Чет элликлар билан никоҳдан ўтганларга солиқ солиниши мумкин
Олам
−
06 Апрель 2023
9410Қозоғистонда чет элликлар билан никоҳдан ўтган шахсларни солиққа тортиш масаласини парламентда кўриб чиқиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда “Tengrinews.kz” хабар берди.
Маълум қилинишича, 2022 йилда Қозоғистон президентлигига номзодини қўйган депутат Каракат Абден ўтган йили илгари сурган ғоясидан воз кечмаган. У Қозоғистонда чет элликлар билан турмуш қурганларга солиқ солиш керак деб ҳисоблайди. Ушбу масала мамлакат парламентида ҳам муҳокама қилиниши режалаштирилмоқда.
Каракат Абден ўтган йили президентлик сайловларидан олдинги теледебат жараёнида анъаналарни сақлаш учун чет элликларга турмушга чиқадиган қозоғистонлик қизларнинг ота-онасини солиққа тортишни таклиф қилганди.
“Қизларимиз бизнинг бойлигимиз, уларни чет элга қандай берамиз?! Хорижга турмушга чиқмоқчи бўлганларга оғир солиқ солишни таклиф қиламан”, деган эди у ўшанда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда вилоятларнинг советча номидан воз кечиш таклиф қилинганди.
Нодиржон Мадаминов
LiveБарчаси