Чемпионшип ғолиби муддатидан аввал аниқ бўлди

Спорт

image

“Бёрнли” Англиянинг иккинчи энг кучли дивизиони ҳисобланмиш Чемпионшипнинг 44-турида “Блекберн Роверс”ни мағлуб этиб, мусобақа ғолибига айланди.

25 апрель оқшомида Венсан Компани мураббийлигидаги жамоа “Блекберн”ни минимал ҳисобда (1:0) мағлуб этди ва чемпионат тугашига икки тур қолганида 1-ўринни кафолатлади. “Бёрнли” 44 ўйинда 95 очко тўплаган бўлса, 2-ўриндаги “Шеффилд Юнайтед” 42 ўйинда 82 очко тўплаган.

Шундай қилиб, “Бёрнли” келаси мавсум Англия Премьер-лигасида қатнашадиган бўлди. “Бёрнли” 2021/2022 йилги мавсумда АПЛда 18-ўринни эгаллаб, мусобақани тарк этганди. Жорий мавсумда ўтказилган 44 учрашувда Компани жамоаси 27 та ғалаба, 14 та дуранг ва 3 та мағлубият қайд этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Чемпионшип “Бёрнли”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг