Челябинскдаги шифохонада кучли портлаш содир бўлди (видео)
Олам
−
31 Октябрь 2020 9163 1 дақиқа
Россиянинг Челябинск шаҳридаги шифохонада кислород баллонлари жойлашган хонада портлаш юз берди. Бу ҳақда РФ Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
"130 квадрат метр майдонда чиққан ёнғин локализация қилинди”, дейилади Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабарида.
Маълумотларга кўра, шифохонада жами 158 киши даволанмоқда, ҳодиса оқибатида жабрланган ва қурбонлар йўқ.
Матбуот хизматининг хабар беришича, ёнғин бинонинг биринчи ва иккинчи қаватларини қамраб олган. Яқин атрофдаги 9 қаватли турар-жой биносининг ойнаси шикастланган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь