“Челси” мухлислари Абрамович қайтишини хоҳламоқда (видео)

Спорт

image

8 февраль куни Англия кубоги 2024/2025 йилги мавсум 1/16 финал ўйини бўлиб ўтди, баҳслардан бирида “Брайтон” ва “Челси” клублари тўқнаш келди. “Американ Экспресс” стадионида бўлиб ўтган “Брайтон” “Челси”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Тармоқларда ўйиндан мухлисларининг видеолари тарқалди. Ўйин якунида “кўклар” мухлислари Лондон клубининг собиқ хўжайини Роман Абрамович номини айтиб бақирди. “Челси” Абрамович 2022 йилда кетганидан кейин бирорта соврин юта олмади, аммо янги раҳбарият трансферлар учун 2 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфлади.

Абрамович 2003 йилнинг ёзида “Челси” клуби хўжайинига айланганди. Унинг бошқарувида Лондон клуби беш марта Англия чемпиони бўлди, беш марта Англия кубоги ва уч марта Англия лига кубогини қўлга киритди, шунингдек, Европа Чемпионлар лигаси ва Европа лигасида ғолиб чиқди. 2022 йил март ойи бошида Абрамович клубни Украинадаги воқеалар туфайли унга нисбатан киритилган санкциялар туфайли сотувга қўйди. “Челси”ни Абрамович эгалигидан америкалик Тодд Боули консорциумига ўтказиш бўйича келишув май ойи охирида расман якунланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Челси Роман Абрамович

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг