“Челси” Эден Азарни қайтариб олмоқчи

Спорт

image

Англиянинг “Челси” клуби “Реал Мадрид” ҳужумчиси Эден Азарни қайтариб олмоқчи. Бу ҳақда “Defensa Central” нашри хабар берган.

Маълум бўлишича, Эден Азарнинг соғлиғи билан боғлиқ муаммоларга қарамай, Лондон клуби уни сотиб олиниши мумкин бўлган футболчилар рўйхатига киритган.

Манбага кўра, “Челси” футболчини катта чегирма билан қайтаришни кутмоқда. “Аристократлар” Азар учун тахминан 40-50 миллион евро тўлашга тайёр. Лондонликлар Азарни ёзги трансферлар ойнасида ажойиб харидга айланишига ва Англия Премьер-лигасида футболчининг жароҳатлари тугашига ишонмоқда.



Эслатиб ўтамиз, Эден Азар Испаниянинг Қироллик клубига 2019 йилнинг ёзида Лондоннинг “Челси” клубидан кўчиб ўтган эди. Унинг трансфер суммаси 100 миллион еврони ташкил қилган. Бу мавсумда жароҳати туфайли муаммоларга дуч келган 30 ёшли бельгиялик Испания чемпионатининг атиги 8 учрашувида қатнашиб, 2 та гол урди ва 1 голли узатма берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Челси Эден Азар Реал Мадрид

Баҳолаганлар

52

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг