“Челси” “Барселона” тарбияланувчиси учун 60 миллион евро тўламоқчи

Спорт

image

Англиянинг “Челси” клуби “Брайтон”нинг испаниялик футболчиси Марк Кукурельяни сотиб олмоқчи ва ушбу трансферни 60 миллион еврога баҳоламоқда. Бу ҳақда журналист, инсайдер Фабрицио Романо хабар берди. 

Манбага кўра, икки клуб ўртасида музокаралар давом этмоқда. Аммо “Брайтон” расмийлари ҳали ҳам футболчини сотиш бўйича бирор қарорга келмаган.

Қайд этиш керакки, Кукурелья “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. У 14 ёшида “Эспаньол”дан “кўк анорранглилар” академиясига кўчиб ўтган. Бироқ Марк “Барселона”да ўз ўрнини топа олмади ва 2020 йилнинг июль ойида ниҳоят жамоани тарк этди. Ўша пайтда 22 ёш бўлган футболчини “Хетафе” 11,8 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олди. Бир йилдан сўнг, Кукурелья “Брайтон”га 18 миллион еврога сотилди.

Маълумот учун, ўтган давр мобайнида испаниялик футболчи “Брайтон” сафида 38 учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунига етади.


Мақола муаллифи

Теглар

"Барселона" "Челси" Марк Кукурелья “Брайтон”

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг