Чекланмаган муддатга лицензия оладиган юридик шахслар сони биттага ортди

Жамият

image

Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолият лицензияланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Mаҳкамасининг “Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш  тўғрисида”ги қарорида келтириб ўтилган. 

Ҳужжатга мувофиқ, моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолият лицензияланади.

Лицензия лицензия даъвогарининг сўровномасига кўра 1-тоифали ва 2-тоифалар бўйича берилади. 

Яъни объектнинг Республика ва маҳаллий аҳамиятга эга эканлиги Ўзбекистон Республикаси Mаданият вазирлигининг буйруғи билан белгиланади. 

Лицензия амал қилиш муддати чекланмаган муддатга берилади. 

Лицензия бериш тўғрисидаги сўровнома билан мурожаат қилган юридик шахсга лицензия объектларнинг тегишли тоифасида асрашга доир фаолиятни амалга ошириш учун берилади. 

Mаълумот учун, мазкур қарор 20 декабрь санасидан расман кучга кирган.


Мақола муаллифи

Теглар

лицензия қарори

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг