Чегарада контрабанда билан курашиш учун 370 млрд ажратилади
Жамият
−
17 Февраль 2022
3900Жорий йилнинг бошидан бошлаб 364 килограмм гиёҳвандлик воситалари, 88 минг дона психотроп дорилар ҳамда 181 миллиард сўмлик товарлар Ўзбекистонга ноқонуний кириб келишининг олди олинган. Бу ҳақда бугун, 17 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида 2022 йилда божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш ва соҳани коррупциядан холи тизимга айлантириш бўйича ўтказилаётган йиғилишда сўз борди.
Президент мамлакат минтақа марказида бўлгани боис, контрабандага қарши курашиш ўта муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Бу борада бир қатор ишлар амалга оширилаётгани, мисол учун 2018 йилда 13 мингта уяли телефонлар қонуний олиб кирилган бўлса, 2021 йилда бу рақам 3 миллиондан ошгани, жорий йил бошидан 364 килограмм гиёҳвандлик воситалари, 88 минг дона психотроп дорилар ҳамда 181 миллиард сўмлик товарлар ноқонуний кириб келиши олди олингани қайд этилди.
Шунингдек, Президент имзолаган қонунга кўра, божхона органларининг ваколатлари кенгаяди.
Йиғилишда 80 фоиз товар кириб келадиган 22 та асосий постни 3D-сканер, рентген аппарати, видеокузатув камераси, сервер, транспорт тарозиси каби ускуналар билан жиҳозлаш топшириғи берилди. Ушбу мақсадлар учун 370 миллиард сўм йўналтирилади.
Бундан ташқари, темир йўл орқали келадиган товарлар бўйича маълумотларнинг электрон алмашинувини йўлга қўйиш вазифаси қўйилди. Тегишли мутасаддиларга халқаро жўнатмалар бўйича ахборот алмашиш тизимини жорий этиш топширилди.
LiveБарчаси