Чеченистонда жуда тез ва секин мусиқалар тақиқланди
Маданият-санъат
−
07 Апрель
7265Кеча, 6 апрель куни Россия Федерацияси таркибидаги Чеченистон Республикаси Маданият вазирлиги минтақада ижро этиладиган мусиқаларга чекловлар жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Унга кўра, чечен ҳукумати минтақадаги барча мусиқий, вокал ва хореографик асарлар учун дақиқада 80 дан 116 гача уриш тезлигини мажбурий қилиб қўйган.
Чеченистондаги ижодий гуруҳлар раҳбарлари билан бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилишда Маданият вазири Муса Дадаев республика раҳбари Рамзан Қодиров билан келишилган ҳолда, ўта тез ва секин мусиқа тинглашни тақиқлаш бўйича якуний қарорни эълон қилган.
Унинг айтишича, мамлакатда санъат асарларининг чечен менталитети ва мусиқий ритмига мос келиши борасида катта ишлар амалга оширилмоқда.
“Биз халққа ва фарзандларимизга, келажакка чечен халқининг маданий меросини: урф-одатларимизни, анъаналаримизни етказишимиз керак”, деган Дадаев.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рамзан Қодировнинг тўнғич қизи, собиқ Маданият вазири Ойшат Қодирова Чеченистон бош вазири ўринбосари бўлган эди. Унинг ўрнини Муса Дадаев эгаллаган.
LiveБарчаси