ChatGPT Германияда ҳам блокланиши мумкин
Олам
−
03 Апрель 2023
5893Германия ҳукумати маълумотлар хавфсизлиги билан боғлиқ муаммолар сабаб ChatGPT сунъий интеллектини блоклаши мумкин. Бу ҳақда "Reuters" хабар берди.
Маълум қилинишича, Германия шахсий маълумотларни ҳимоялаш бўйича комиссари Улрих Келбер Германияда ҳам Италиядаги каби ChatGPT блокланиши мумкинлигига ишора қилган. Аммо буни амалга ошириш бўйича жорий ҳаракатлар қандай бўлишини ошкор қилмаган.
Эслатиб ўтамиз, Италия ҳукумати ҳам шахсий маълумотларнинг хавфсизлиги муаммолари сабаб ChatGPT'ни вақтинчалик блоклаган эди. OpenAI компаниясининг Европадаги вакили эса ChatGPT'ни Европа маълумотлар хавфсизлиги сиёсатига мослаши кераклиги, акс ҳолда жаримага тортилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилган.
Аввалроқ дунёда сунъий интеллект сабаб 300 миллион одам ишсиз қолиши мумкинлиги айтилганди.