ChatGPT’дан диний саволларга жавоб олиш жоизми?

Жамият

image

ChatGPT (сунъий интеллект)дан диний саволларга жавоб излаш амалиёти шаръий жиҳатдан жоиз эмас. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси маълум қилди. 

Қайд этилишича, ChatGPT ва шунга ўхшаш сунъий интеллект платформалари диний саволларга жавоб беришга ожизлик қилади. 

“Тўғри, ChatGPT платформаси айрим соҳаларда инсонларга фойда бермоқда. Аммо диний саволларга тўғри жавоб беришга ожизлик қилади. Чунки у ҳам инсон омили томонидан ишлаб чиқилган бир маҳсулот”, дейилади идора хабарида. 

Қўшимча қилинишича, ChatGPT баъзан саволларга тахминий жавоблар, ҳатто бу масала фалон китобда бор деб, арабий иборалар ҳам бериши мумкин. 

“Лекин у келтирган иборалар на у айтган китобда ва на бошқа фиқҳий манбаларда учрамайди. Шу боис шаръий масалаларга аҳли илм, мутахассисларга мурожаат қилиш орқали ечим топиш даркор”, дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг сунъий интеллектга ихтисослашган OpenAI компанияси Ўзбекистонда электрон хизмат кўрсатувчи хорижий компания сифатида рўйхатдан ўтганди. Бу эса уни Ўзбекистонга солиқ тўлашини англатади.


Мақола муаллифи

Теглар

ChatGPT диний

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг