Чартер рейслар жадвалига ўзгартириш киритилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 24-25 сентябрь кунлари Тошкент - Токио - Тошкент йўналишида чартер репатриация  рейси амалга оширилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган парвозлар жадвалига мувофиқ бир ой мобайнида амалга оширилиши белгиланган чартер репатриация рейслари жадвалига қўшимча киритилди. 

Унга кўра, Япониядаги Ўзбекистон фуқароларини Ватанга олиб келиш мақсадида жорий йилнинг 24-25 сентябрь кунлари Uzbekistan airways авиакомпанияси Тошкент-Токио-Тошкент  йўналишида парвозни амалга оширади.

Аввалроқ, хориждаги Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш учун бир ой давомида амалга ошириладиган чартер рейслар рўйхати тасдиқлангани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

чартер рейс

Баҳолаганлар

350

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг