“C5+1” мулоқоти давом этишидан умидвормиз – Байден Мирзиёевга табрик йўллади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Америка Қўшма Штатлари Президенти Жозеф Байден Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга Наврўз байрами муносабати билан табрик йўллади.

“Сизга ва Ўзбекистон халқига Наврўз тинч, бахтли ва фаровон бўлишини тиламоқчиман.

Афғонистонда урушга чек қўядиган, барқарор ва дипломатик ечимни таъминлайдиган тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлаш борасидаги биргаликдаги ишларимизда Наврўз байрами тинчлик ниҳоятда муҳим неъмат эканини эслатиб туради.

Жорий йилда Ўзбекистон мустақиллигига 30 йил тўлади. Кейинги йилларда Сиз муҳим ислоҳотларни амалга оширдингиз ва менинг Администрациям бу муваффақиятни давом эттириш учун мамлакатингиз билан ҳамкорлик қилишга тайёр.

Биз, шунингдек, беш йил аввал Давлат котиби Жон Керри раҳбарлигида бошланган “C5+1” мулоқоти доирасидаги ҳамкорлик давом этишидан умидвормиз.

Сизга ва Ўзбекистон халқига шу янги йилда ва янги баҳор фаслида энг эзгу тилакларимни изҳор этаман.

Наврўз муборак!”, дейилади АҚШ раҳбарининг табригида.

Аввалроқ, АҚШ Президенти Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевни Наврўз байрами муносабати билан табриклагани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-АҚШ

Баҳолаганлар

263

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг