Бузрукка нисбатан очилган жиноят иши ҳам судда кўриб чиқилмоқда

3-саҳифа

image

Ўтган йил охирида Ўзбекистон бўйлаб криминоген вазиятни яхшилаш бўйича кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар давомида пойтахт Тошкентда “Бузрук” номи билан танилган Бузрук Акмалович Бузруков қўлга олинганди. Ҳозирда унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида кўриб чиқиляпти. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.

Бузрук Акмалович Бузруков Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми а-банди (Товламачилик), 168-модда 3-қисми б-банди (Фирибгарлик), 168-модда 4-қисми а-банди (Фирибгарлик), 277-модда 3-қисми а-банди (Безорилик)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда. 

Шунингдек, Дониёр Дийханович Ибрагимов Жиноят кодексининг 139-модда 3-қисми а-банди, г-банди (Туҳмат), 165-модда 3-қисми а-банди (Товламачилик), 237-модда 2-қисми а-банди, б-банди, г- банди (Ёлғон хабар бериш), 238-модда 3-қисми б-банди (Ёлғон гувоҳлик бериш)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда. 

Суд жараёни 7 май куни бошланган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ “Бахти Ташкентский” ва унга алоқадор бўлган 30 дан ортиқ кишига нисбатан қўзғатилган жиноий иш тергови тугатилиб, кўриб чиқиш учун судга юборилаётгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиноят Суд Бузрук

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг